Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Маккага велосипедда йўл олган эр-хотин учун ажойиб туҳфа

Маккага велосипедда йўл олган эр-хотин учун ажойиб туҳфа

Индонезиялик велосаёҳатчи мусулмон оила Маккага бориш учун одатий замонавий транспорт воситаларидан фойдаланмасдан саёҳатларини велосипедда амалга оширишга қарор қилишди.

35 яшар Хакам Мабрури ва унинг турмуш ўртоғи Рофингатул Исламия – саргузаштлар ишқибози. Улар 12 000 километрдан иборат йўлни 2016 йилнинг 17 декабрида бошлаган эди. Жуфтлик Маккага етиб келгунча 7 мамлакатни бир йил давомида босиб ўтди.

Улар саёҳат учун махсус икки кишилик велосипед буюртма қилишди, хабар беради Saudi Gazetteга таянган ҳолда IslamNews.

“Велосипед инсонларга ҳаётнинг паст ва баландини енгиб ўтишни ўргатади. Тепага чиқиш учун кўпроқ меҳнат қилиш керак, пастга тушиш учун эса ҳамма нарсани назоратда ушлаб туриш лозим”, – дея ҳаёт ва велоспортни қиёслаб, ўз фикрини билдиради Хакам Мабрури.

Улар учун энг қувончли хабар саёҳатлари сўнггида маълум бўлди – оила қурганларига 4 йил бўлган Хакам ва Рофингатул биринчи бора фарзандли бўлишади.