Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАККАДА ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ

МАККАДА ЁНҒИН СОДИР БЎЛДИ

Макка меҳмонхоналаридан бирида содир бўлган ёнғиндан 600 нафарга яқин Яманлик ва Туркиялик зиёратчилар қутқариб қолинди. Ёнғин 15 қаватлик бинонинг 8 қаватида совутиш тизимидан чиққанлиги маълум бўлди. Шунга қарамасдан, бинода бўлган барча зиёратчилар бинодан чиқазилди. Олов ўчирилди ва ҳожилар ўз хоналарига қайтдилар.

Махсус комиссия ёнғин сабабларини ўргана бошлади. Бу йилги ҳаж мавсуми амаллари 30 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтади – бу йилнинг энг иссиқ кунларига тўғри келади. Айнан мана шу фавқулодда иссиқ ҳарорат одатда ёнғинлар келиб чиқишига сабаб бўлади.