Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАККАДА КАЪБАПЎШ КЎРГАЗМАСИ ОЧИЛДИ

МАККАДА КАЪБАПЎШ КЎРГАЗМАСИ ОЧИЛДИ

Маккада муқаддас Каъба чойшабининг кўргазмаси очилди. Кўргазмага ташриф буюрувчилар чойшаб асрлар давомида қандай бўлгани ва ҳозирги кунда қандай кўринишга келгани ҳақида маълумотга эга бўлишлари мумкин. Экспозицияда, шунингдек, ҳунармандлар томонидан чойшабни яратишда фойдаланиладиган иш қуроллари ҳам тақдим этилган. Бу жуда ҳам сермашаққат жараён эканлиги таъкидланади. Битта чойшаб учун бир неча ой вақт сарфланади. Чойшабни тайёрлаш жараёнида 170 га яқин турли ҳунармандлар иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, Каъбапўш ёки Кисва йилда бир марта алмаштирилади. Бу Арафа куни, зиёратчилар Арофат тоғида ҳаж амалларидан бирини бажараётган вақтда амалга оширилади.