Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАККАДА ХОРИЖИЙ ИШЧИЛАРГА БАЙРАМ УЮШТИРИЛДИ

МАККАДА ХОРИЖИЙ ИШЧИЛАРГА БАЙРАМ УЮШТИРИЛДИ

Макка аҳолиси мусулмонларнинг муқаддас шаҳрида тозалаш ишлари билан шуғулланувчилар учун байрам уюштиришди. Улар учун кичик базм тайёрланди ва совғалар улашилди.

Хорижий ишчилар аксар ҳолларда туб аҳолининг ҳақорати ва масхара қилинишига дуч келади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, ишчиларга уларнинг миллати ва келиб чиқишидан қатъий назар ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозимлигини кўрсатишдир. “Улар ҳам бизнинг биродарларимиз ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз лозим”, – деди ташкилотчилардан бири.