Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАККА ҲАМ ТЕРРОРЧИЛАР НАЗАРИДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

МАККА ҲАМ ТЕРРОРЧИЛАР НАЗАРИДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИ

Саудия Арабистони Хавфсизлик хизмати жума куни Маккада содир этилиши режалаштирилган бир неча террористик ҳужумларнинг олдини олди, дея ҳабар беради қироллик ИИВ маълумотига таянган ҳолда “Ал-Арабия” телеканали.

Қироллик ИИВ вакили Мансур ат-Туркийнинг хабар беришича, жиноятчилар уч жойда ҳужум уюштиришни режалаштирган. Биттаси саноат шаҳри бўлган Жиддада, қолган иккитаси эса – зиёратчилар оммавий тўпланадиган пайтда Маккадаги мусулмонларнинг асосий зиёратгоҳи Масжидул Харомда.

Макканинг Ал-Асил ва Ажяд мавзеларида махсус хизмат томонидан жангариларни қўлга олиш бўйича ҳаракат ўтказилди. Иккинчи мавзе бевосита таровеҳ намози учун икки миллионга яқин мусулмонлар тўпланадиган Масжидул Харомнинг ёнида жойлашган.

Берилган хабарга кўра, террорчи Ажяд мавзесида турар жой биноларининг бирига яширинган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг қуролни ва ўзини топшириш ҳақидаги кўрсатмасига амал қилмаган ва хавфсизлик хизмати ходимларига ўт очган, кейин эса ўзини ўлдирган. Натижада 5 нафар хавфсизлик хизмати ходими ва 6 нафар зиёратчилар жарохат олган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Рамазон ойида Мадинада Масжидун Набавий яқинида теракт содир этилганди. Унинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жарохат олган эди.