Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / МАККА – МАДИНА ТЕЗЮРАР ЙЎЛИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

МАККА – МАДИНА ТЕЗЮРАР ЙЎЛИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛДИ

Мусулмонларнинг икки муқаддас шаҳри – Макка ва Мадинани бирлаштирувчи “Ал-Харамайн” тезюрар темир йўл тармоғининг дастлабки синовлари муваффаққиятли якунланди, дея хабар беради Al Arabia телеканали.

Тезюрар электропоездни юргизиш маросимида Макка вилояти амири ўринбосари шаҳзода Бендер бин Абдуллоҳ бин Абдул Азиз ва юзлаб юқори мансаб вакиллари иштирок этди.

Даставвал кўп сонли делегация Жиддадаги темир йўл вокзалидан қирол Абдуллоҳнинг иқтисодий шаҳри Рабиғга йўл олишди. Кейин иштирокчилар Мадинага боришди, сўнгра яна Жиддага қайтиб келишди.

Хабар берилишича, поезд соатига 300 км тезликда ҳаракат қилган.

450 кмлик масофада ҳаракат қилувчи “Ал-Харамайн” тезюрари 2018 йил бошидан йўлга қўйилиши режалаштирилган. Қурилган ушбу тизим зиёратчиларга катта қулайликлар яратади, чунки Маккадан Мадинагача бўлган йўл учун улар бор – йўғи 2,5 соатдан ҳам камроқ вақт сарфлайдилар.