Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАККА ДАСТЛАБКИ ҲАЖ ЗИЁРАТЧИЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛДИ

МАККА ДАСТЛАБКИ ҲАЖ ЗИЁРАТЧИЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛДИ

Ҳаж амалини адо этиш учун Маккага зиёратчилар кела бошлади. Хабар берилишича, ҳозирги кунга қадар қироллик ярим миллионга яқин ҳаж зиёратчиларини қабул қилиб олди. Саудия Арабистони қироллиги паспорт назорати бошқармасига таянган ҳолда Al Arabiya телеканалининг маълумотига кўра, келганларнинг 445390 нафари ҳаво орқали, қолган 2000га яқини қуруқлик орқали ташриф буюрган. Бу ўтган йилги зиёратчилардан 13 % кўпроқ дегани.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ҳаж амаллари 30 августда бошланиб, 4 сентябрда тамомланади. Бу йил Ўзбекистондан 7200 нафар мусулмонларнинг ҳаж амалини бажариш учун муқаддас қадамжога жўнаб кетиши кўзда тутилган. Ҳозирги пайтда зиёратчиларнинг дастлабкилари Макка шаҳрига етиб борган, қолганларининг кетиши давом этмоқда.