Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / МАДРАСАДА ПАЗАНДАЛИК ДАРСЛАРИ

МАДРАСАДА ПАЗАНДАЛИК ДАРСЛАРИ

Қирғизистоннинг бир нечта мадрасалари ўз тарбияланувчиларини нафақат ислом асосларига, балки пазандаликка ҳам ўргата бошлади. Юзга яқин қизлар бу йилнинг ўзидаёқ ошпаз дипломини ҳам оладилар. Янги курслар орқали ҳомийлар ва маҳаллий ҳокимият мамлакатдаги ишсизлик билан бирга диний экстремизмга қарши курашишни ҳам мақсад қилганлар.

Ошпаз дипломига эга бўлишлари учун талаба қизлар биринчи ва иккинчи таом, салат ва ширинлик тайёрлашлари лозим. Дастурхоннинг безатилишини махсус комиссия баҳолайди.

“Биз қизларни 1 августдан ўқита бошладик. Дастур ўз ичига 138 соатни олади. Умуман олганда, улар 100 га яқин турли хилдаги таомларни тайёрлашни ўрганадилар”, – дейди “Имом Аъзам” мадрасаси ўқитувчиси Жамила Абдураҳмон қизи.