Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Маҳбуслар Исломни қабул қилмоқда. Нима учун?

Маҳбуслар Исломни қабул қилмоқда. Нима учун?

Бирлашган Араб Амирликларидаги жазони ижро этиш муассасаларида маънавий – тарбиявий ишлар жадал равишда олиб борилади, натижада, маҳбуслар тўғри йўлни англаб етиб, исломни қабул қилмоқдалар. Яқин кунларда Шаржадаги ана шундай муассасалардан бирида асли Филиппинлик бўлган уч маҳбус шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлди, Gulf Todayга таянган ҳолда хабар берали IslamNews.

Янги мусулмон бўлган маҳбуслар ўзларининг руҳан ва маънан ўзгарганликларидан мамнун эканликларини билдиришди. Филиппинликларнинг сўзларига кўра, “Мусулмонларнинг юқори даражадаги ахлоқи ва колония хизматчиларининг маҳбусларга ўта инсонийлик ва мурувват билан муносабатда бўлиши” доимо уларни ҳайратга солиб келган, айнан мана шу жиҳат уларни исломни қабул қилишга ундаган.

Ахлоқни тузатиш муассасалари бўйича бошқарма маҳбусларни одатий ҳаётга қайтариш ва келажакда қайтадан жиноят содир этишини олдини олиш мақсадида, доимий равишда Ислом асослари ва маънавий ривожланишга доир маърузалар ўтказиб туради. Бунинг учун қамоқхоналар машҳур воиз ва имом-хатибларни таклиф қилишади.

Шу кунларда Дубайдаги ахлоқ тузатиш колониясидаги яна уч нафар маҳбус ҳам назоратчиларнинг яхши муносабати сабаб Исломни қабул қилди. «Биз уларга Қуръони Каримни бердик ва улар У билан тўлиқ танишиб чиққач, динимизнинг инсонпарварликка асосланганлигини англагач, Исломни қабул қилишди“, – дея таъкидлайди қамоқхона директори Али Муҳаммад Аш-Шамали.