Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Қуръон / Луқмон (а.с)нинг насиҳатлари

Луқмон (а.с)нинг насиҳатлари

Ҳаким Луқмон айтди ўғилларига,
Ўғилларин босиб бағирларига.
Сизлар учун айтай учта насиҳат,
Амал қилсангиз гар, яшайсиз сиҳат.

Аввало, хотинларга сирни айтманг,
Сирни айтиб сўнгра пушаймон этманг.
Сўнгра ҳеч ҳам чўғолга бўлманг ошно,
Сувин тутмас чўғол, бўлсангиз ташно.

Сўнгиси нокасдин қарздор бўлманг,
Бевақт қистар ул, уятга қолманг.
Ўғил тинглаб Отасин сўзларин,
Ишонтирмоқ истади ўз кўзларин.

Аввало, бир чўғолга ошно бўлди,
Гўёки ошно бўлиб, кўнгли тўлди.
Сўнгра нокасга қилиб бир ҳол арз,
Олди ундан оз миқдорда пул қарз.

Бир куни уйига келтирди бир қоп,
Сўрса хотин айтарман деб бирор лоф.
Қоп ичида бор эди улоқ гўшти,
Хотин билмай қон кўриб чўчиб тушди.

Хотин сўрди қопда нима борлигин,
Кўришга ҳам кўнгли жуда зорлигин.
Эри айтди: Айлансам хўп бозорни,
Йўлиқтирдим бир ёмон дилозорни.

Ўртамизда чиқди сабабла низо ,
Пичоқ бирла бердим мен унга жазо.
Ўлим топди қон йўқотиб шу тобда,
Унинг жасади бор хотин бу қопда.

Бу жасадни ертўлага кўмайлик,
Не бўлсаки, тақдирдан деб кўнайлик.
Эр ва хотин қопни ерга кўмганда,
Гўё қўрқинч бирозгина сўнганда.

Кунлар ўтиб, эр бир жанжал чиқарди,
Хотинини туртиб, ерга итарди.
Сўнгра айтди: бир кун сени сўяман,
Аввалгидек ерга кўмиб қўяман.

Хотин бориб қилди ҳолин шикоят,
Айтиб эрин қилган ишин ҳикоят.
Эрин айтган барча сирларин айтди,
Енгил тортиб, уйи томонга қайтди.

Қози эрин чақиртириб ёнига,
Жавоб кутди ноҳақ тўккан қонига.
Жиноятин сирларини сўради,
Ҳар хил савол бериб уни уради.

Бу гап тарқалиб кетди ҳамма ёққа,
Шаҳарлар-у,қишлоқлар ҳамда тоққа.
Шунда чўғол келди йигит ёнига,
Чин ишониб дўсти тўккан қонига.

Чўғол дўсти йигитни ташлаб кетди,
У билан ҳеч дўстлашмаслигин айтди.
Нокас келиб оз қарзини қистади,
Пулларини тез беришин истади.

Йигит бу ишлардин ҳам эди ҳайрон,
Гўёки унга олам бўлиб вайрон.
Қози йигитни кўп қистовга олди,
Кўнглига ҳам бироз ғулғула солди.

Сўнгра йигит айтди гапнинг ростини,
Вакил бориб очди тупроқ остини.
Қопда гўштни келтирдилар қозига,
Қози ишонмади кўриб кўзига.

Қопни очса бор экан улоқ гўшти,
Қози ҳам кўриб ҳайратга тушди.
Қози сўрди сабабин не эканин,
Йигит айтди Отасининг айтганин.

 

Беш-каппа жоме масжиди
имом хатиби Миршавкат Туйчиев.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan