Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Лондонда содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган муслиманинг ўлими олдидан айтган сўзлари ҳайратга солмоқда

Лондонда содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган муслиманинг ўлими олдидан айтган сўзлари ҳайратга солмоқда

Куни кеча Лондонда батамом ёниб кетган 24 қаватли уйда истиқомат қилган Рания Иброхим ўлими олдидан фожиали дақиқаларни Facebook Liveда тасмага туширган ва унинг ўша даҳшатли лаҳзаларда айтган сўзлари ижтимоий тармоқларда ушбу видео роликни кўрган инсонларнинг қалбида чуқур оғриқ ва ҳайрат уйғонишига сабаб бўлди.

30 ёшли Рания Иброхим ўша уйда икки нафар қизи (3 ва 5 ёш) ва турмуш ўртоғи билан яшаган. Ёнғин содир бўлган пайтда унинг эри Мисрда сафарда бўлган. Муслима уй олов билан қуршаб олинганини англагач, 24 – қаватдан пастга тушмасликка қарор қилади – йўлакдан унга тутун билан қопланиш жуда юқори эканлиги ва уйга тутун киришига йўл қўймаган маъқул эканлигини бақириб айтишади.

Ёнғин сўндирилишига умид қилган Рания, саросима билан ойнадан пастга қарарди ва Аллоҳни зикр қиларди. Видеода унинг “Ла илаҳа иллоллоҳ” деяётгани аниқ равшан эшитилиб турибди.

У, шунингдек, дугонаси Язга ҳам видео мурожаат жўнатишга улгурган. Унда у дугонасидан кечирим сўраган ва видолашган. Яз эса, кўзлари ёшга тўлиб, уй олдида дугонаси ва қизларини соғ-саломат ҳолда кўришга умид қилиб турарди, лекин, афсуски, бундай бўлмади. Ёнғиннинг ҳалокатли кўлами уларнинг қутилиб қолишига имкон бермади.