Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кёльнда Марказий масжид очилди

Кёльнда Марказий масжид очилди

Германиянинг Кёльн шаҳрида динлараро тотувлик ва дўстлик рамзи бўлиши кутилаётган масжид очилди. Масжиддан ташқари ресторан, кутубхона, музей ва ислом маданияти марказини ҳам ўз ичига олган ушбу ислом мажмуасининг қурилишига 40 миллион доллар ажратилган. Лойиҳа Туркия давлат дин ишлари бошқармаси филиали ҳомийлиги, шунингдек банк қарзлари ва 884 мусулмон уюшмаларининг хайр – эҳсонлари томонидан молиялаштирилган.

Масжиднинг умумий майдони 4500 кв. метр бўлиб, бир вақтнинг ўзида 4000 та ибодат қилувчиларни сиғдира олади. Усмонлилар услубида қурилган ушбу масжид шишадан ясалган гумбаз ва 55 метр узунликдаги икки минорага эга. Масжиднинг ойнабанд деворлари келганларда меҳмондўстлик ва самимийлик туйғуларини уйғотиши ният қилинган. Мажмуанинг қўшимча бўлимлари, яъни ресторан, кутубхона, музей, дўкон ва бошқалар исталган дин вакиллари учун очиқ бўлади. Марказий масжид нафақат Германияда, балки бутун Европадаги энг катта ва замонавий масжид бўлди.