Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кўзи ожизлар учун янги имконият

Кўзи ожизлар учун янги имконият

Turkish Airlines авиакомпанияси кўзи ожиз мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Луи Брайл алифбосида чоп этилган махсус учиш талонларини жорий қилди, хабар беради Анадолу.

Талонда брон қилиш коди, рақами, рейс санаси, учиш ва қўниш вақти, чиқиш ва ўриндиқ рақамлари қайд этилган.

Одатда авиакомпания рейсларида кўзи ожиз мижозлар учун ҳар бир ўриндиқнинг кармончасига жойлаштирилган брайл алифбосида ёзилган ҳавфсизлик қўлланмасининг ўзигина берилар эди

Таъкидлаш жоизки, Turkish Airlines авиакомпаниясининг режалаштириш бўлими ходимларидан бири Севда Йилмаз ҳам кўзи ожиз ногирондир. У мазкур дастурни амалга тадбиқ этиш бўйича ўз ҳиссасини қўшди. Унинг сўзларига кўра, йўловчилар рейс ҳақида барча маълумотларга эга бўлиши жуда муҳимдир. Илгарилари ҳамроҳсиз кўзи ожиз йўловчилар атрофдагилардан учиш талонида нима ёзилганлигини сўрашга мажбур бўлар эдилар.