Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

КУЗАТУВ

Ривоят қилишларича, Басра амалдорларидан бири ўз боғига кирганда, ногаҳон боғбоннинг гўзал хотинига кўзи тушибди. Боғбонни бир юмуш билан юбориб, аёлга шундай дебди:

– Дарвозани беркитиб кел!
Аёл унга жавобан шундай дебди:
– Ҳамма жойни беркитдим, фақат бир нарсани беркитолмадим. У сира тўсилмайди.
– Беркитиб бўлмас нарса нима экан?
– Оллоҳдан ҳеч нарсани беркитиб бўлмайди.
Амалдор бу жавобни эшитиб, қилмишидан пушаймон бўлди ва аёлдан кечирим сўради.

Авлиё Хотим ал-Асом бундай дейди:
– Мен тўрттадан ташқари барча дунёвий билимлардан воз кечдим.
– Тўрт дунёвий билимлар қайсилар?

Авлиё Хотим ал-Асом қуйидагиларни санабдилар:
1. Билганим шуки, менинг ризқим қанча белгиланган бўлса, шунчаси насиб қилади, оз ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Шунга кўра, улушимни кўпайтираман, деб овора бўлиб ўтирмайман.

  1. Яратган эгам олдидаги қарзимни ўзимдан бошқа ҳеч ким узолмайди. Умр бўйи ўша қарзни узиш билан бандман.
  2. Мени доимо бир нарса (ўлим) таъқиб қилади. Ундан қочиб қутилиб бўлмайди. Доимо уни кутиб олиш ҳаракатидаман.
  3. Аллоҳ томонидан доимо кузатувдаман ва рухсат этилмаган ишни қилишдан уяламан.

Ҳозирги кунда ҳамма жойда: кўчада, ишхона, жамоат жойлари, автомабилларда ва хатто масжидларда  кузатув камералари  бор. Ҳар бир ишимиз кузатувда.

Ножўя харакатларимизни бандасининг кузатувидан ўчириш имкониятимиз бор, Яратганнинг кузатувидан қандай ўчирамиз?!

Пискент тумани бош имом-хатиби
Зайнилобиддинхон  Қудратов

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan