Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кўнгилларга сурур улашиб…

Кўнгилларга сурур улашиб…

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди имом-хатиби Бойниёзов Ҳусниддин бошчилигида Намуна МФЙ маъмурияти билан ҳамкорликда маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар, боқувчиси йўқ кекса отахон-онахонларнинг хонадонларига ташриф буюриб уларнинг ҳолларидан хабар олиб турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар.  Жумладан, Ангрен шаҳар Намуна маҳалласи Лохутий кўчаси 97-уйда истиқомат қилувчи Қодирова Анорамо ва Наврўз-1 маҳалласи Қ. Ниёзий кўчаси 12-уйда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Тошбоева Хаётбибилар уйига бориб мулоқот ўтказилди ва “Қорабоғ” жоме масжиди томонидан китоблар ҳамда гиламлар совға қилинди. Табаррук ёшдаги онахонлар юртимизда кексаларга бўлаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор бўлиб эзгулик йўлида кўпдан-кўп дуолар қилдилар.

   

Тошкент вилояти ахборот хизмати