Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кўнгилларга меҳр улашиб

Кўнгилларга меҳр улашиб

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” юртимизда кенг кўламда нишонланади. II-жаҳон урушида эл-юрт, ватан ва миллат учун қурбон бўлган аждодларимизни йўқлаб, уларнинг руҳи-покларини шод қилиш мақсадида Қуръон тиловати қилинади ва турли хил хайрия тадбирлари ўтказилади. Ўша машъум кунлардан соғ-саломат келиб юртимиз, халқимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, бугунлик кунда кексалик гаштини сураётган, ҳар бир сўзи дуога айланган кекса нуроний отахон ва онахонларимизни эса қадрлаб, уларнинг дуолари олинади.

Мана шундай хайрли тадбирлардан бири Тошкент вилоят вакиллиги ҳамда Оҳангарон туман имом-хатиблари ташаббуси билан тумандаги “Саховат кексалар ва ногиронлар интернат уйи”да бўлиб ўтди. 137 нафар қария ва ногиронлар зиёрат қилиниб, уларга эҳсон дастурхони ёзилди. Ушбу тадбирда Оҳангарон туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда Тошкент вилоят бош имом-хатиби  Х.Турматов ва вакиллик ходимлари, туман бош имом-хатиби А.Акмалов, туман “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғарма вакиллари иштирок этдилар. Якунда барча отахон ва онахонларга тадбир ташкилотчилари томонидан китоблар хамда эсталик совгалар улашилди. Ушбу маскандаги кексалар ва ногиронлар бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан уларга кўрсатилаётган эътибор ҳамда саховатпеша кишиларнинг меҳр мурувватларидан мамнун эканликларини изҳор қилдилар

          

Вилоят ахборот хизмати