Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / Китобсеварлар учун ажойиб туҳфа

Китобсеварлар учун ажойиб туҳфа

Маълумки, 2017 йилнинг 12 январь куни Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинган эди. Ана шу фармойишда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида, Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжиди қошида илмга чанқоқ, китобсевар аҳолининг талабларини қондиришга хизмат қилувчи, диний, маърифий, тарбиявий ва бадиий адабиётларни харид қилиш имконини берувчи “Китоб дўкони” ўз фаолиятини бошлади.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов “Китоб дўкони”нинг очилиш маросимида иштирок этиб, китоб бебаҳо бойлик, инсон учун чин дўст, ҳаёт йўлини ёритувчи шамчироқ эканлигини айтиб, ушбу очилаётган дўкон халқ учун манфаатли ва баракотли бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилдилар.