Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Китоб қаҳвахоналарида ажойиб акция

Китоб қаҳвахоналарида ажойиб акция

Туркия шарқидаги Батман шаҳрида ажойиб акция ўтказилди. Қаҳвахонада китоб ўқиган ҳар бир китобхон бепул меҳмон қилинди. “Мутолаа – эркинликка қанотдир” номи билан ташкил этилган лойиҳа Туркия Ёшлар ва спорт вазирлиги қошидаги Ёшлар лойиҳаларини қўллаб – қувватлаш дастури доирасида ўз ишини бошлади. Жавонларида уч мингдан кўпроқ китоблари бўлган қаҳвахоналарда китоб мутолааси учун кирган китобхонларга ичимлик ва ширинликлар тақдим этилмоқда.

Китоб қаҳвахонасига ташриф буюрган вилоят губернатори ёрдамчиси Мекан Чевирен лойиҳанинг мақсади – ёшларнинг онги ва қалбини энг гўзал нарсага йўналтириш эканлигини таъкидлади.

“Ҳар бир китоб фойдали маълумотлар манбаидир. У билим уммонининг ойнаси кабидир. Шу тариқа биз билимли, тафаккурли, юқори маънавиятли ёшларни тарбиялашни мақсад қилганмиз”.