Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / КИТОБ КЎРИНИШИДАГИ КУТУБХОНА

КИТОБ КЎРИНИШИДАГИ КУТУБХОНА

Дубайда навбатдаги ажойиб архитектура объекти – очиқ китоб кўринишидаги кутубхона қурилиши бошланди. Лойиҳага кўра бино 7 қаватдан иборат бўлади. Қурилиш ишлари 272 миллион долларга баҳоланган. У Яқин Шарқдаги йилига 42 миллион киши ташриф буюрадиган энг йирик кутубхона бўлиши айтилмоқда.

Кутубхонада китобларни, қўлёзма ва ҳужжатларни  сақлаш ва қайта тиклаш маркази, ал – Мактум оиласи коллекциясининг ноёб қўлёзма ва ёдғорликлари  музейи ва инсоният цивилизацияси тарихи музейи фаолият олиб боради.

Кутубхона 2018 йилнинг ўрталарида очилиши режалаштирилган.