Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Китоб ақл фарзандидир

Китоб ақл фарзандидир

Агар ёлғиз эсанг, ҳамдам китобдир,
Билим субҳидаги нур ҳам китобдир.

Абдураҳмон Жомий

Китоб илм саҳросида дўст, ҳаёт йўлларида таянч, ёлғизлик дамларида йўлдош, бахтиёр дақиқаларда раҳбар, қайғули дамларда мададкор, одамлар орасида зебу зийнат, душманларга қарши курашда қуролдир. Китоблар орзу–истак туғдиради, кишини фикрлашга мажбур этади, муҳокамаларда мустақил бўлиш қобилиятини тарбиялайди.

Давлатимиз раҳбари муҳтарам Президентимиз шу йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига алоҳида тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади»,  — дея таъкидлаган эди.

Бу ташаббус, энг аввало, ўсиб келаётган ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.

Шундай савобли ишларга ҳисса қўшишни ўзига шиор қилган “Энг маърифатли имом” танловининг 3-ўрин соҳиби ва бир неча илмий-марърифий китоблар муаллифи “Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби Мирҳамидов Обиджон домла ҳамда “Яланғоч ота” жоме масжиди имом-хатиби Жабборов Муҳаммад Сиддиқхўжа домла ўзлари таълим олган 25-умумтаълим мактабининг ахборот-ресурс марказига шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилдилар.

Акция қизғин давом этмоқда, фаол бўлайлик!!!