Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кимнинг қандай дарди бор?..

Кимнинг қандай дарди бор?..

Озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар Туркияда ўзларининг муаммолари билан ўртоқлашадилар. 100 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган 250га яқин мусулмон жамоаларининг вакиллари Истанбулдаги Озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар бутундунё  саммитида иштирок этишади. Саммит 16-19 апрель кунлари бўлиб ўтади. Форум ташкилотчиси Туркия дин ишлари бошқармасидир.

Саммит доирасидаги биринчи йиғилиш Истанбулнинг “Долмабахче” саройида ўтказилади. Саммитда иштирок этиш учун олимлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар ва ёзувчилар таклиф этилган. Саммитнинг мақсади – Туркия ва дунёнинг мусулмон жамоалари ўртасидаги биродарлик муносабатларини тиклаш ва мустаҳкамлашдир. Саммит иштирокчилари мусулмонлар озчилик бўлиб яшаётган минтақалардаги асосий муаммоларни ва мавжуд диний таълим ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш йўлларини муҳокама қилишади. Саммит доирасида “Озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар: ўтмишда ва келажакда”, “Озчиликни ташкил этувчи мусулмон жамоаларининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалалар ва уларни ҳал этиш йўллари” каби мавзуларда йиғилиш ва форумлар ўтказилиши режалаштирилган.

Саммитнинг охирги куни унинг иштирокчилари учун Истанбулнинг тарихий гўшаларига экскурсия уюштирилади.