Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ким учун мусибат, ким учун мукофот

Ким учун мусибат, ким учун мукофот

Нью-Йоркда журналистика соҳасидаги нуфузли Пулитцер мукофотининг ғолиблари эълон қилинди.

“Бадиий фотография” йўналишидаги мукофотни Мьянмадаги зўравонликлар сабаб Бангладешга қочишга мажбур бўлган қочоқ Роҳинжа мусулмонларининг расмлари билан Reuters агентлигининг фотомухбирлари қўлга киритди.

Шунингдек, New York Times ва Washington Post газеталари Доналд Трамп президентлик кампанияси иштирокчилари ва россиялик амалдорларнинг мумкин бўлган алоқаси атрофидаги жанжалларни ёритганлиги учун ғолиб деб топилдилар.

Таъкидлаш жоизки, Пулитцер мукофоти 1917 йилдан буён бериб келинадиган журналистика, адабиёт ва мусиқа соҳаларидаги энг нуфузли мукофот саналади. 2018 йилдан бошлаб бу мукофот совриндорларига тақдим этиладиган рағбатлантириш пули 15 минг долларни ташкил этди.