Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Буюк бобомиз зиёратида

Буюк бобомиз зиёратида

26 декабрь куни Тошкент вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан “Умра-2018” мавсуми зиёратчилари ҳамда илгари турли диний ёт оқимлар таъсирига тушиб қолгани сабабли озодликдан маҳрум этилган ва тўғри йўлни англаб етгани эътиборидан авф қарори асосида озодликка чиқарилган фуқароларимиз учун юртимизнинг энг табаррук ва тарихий масканларига бой бўлган Самарқанд вилоятига икки кунлик зиёрат ташкил этилди.

Улар биринчи кунларини “Имом Бухорий” ёдгорлик мажмуасида муҳаддислар султони бўлган Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг марқадларини зиёрат қилиш билан бошладилар. Ўз навбатида ушбу масканда амалга оширилган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишдилар.

Бугун эрта тонгдан биринчи Президентимизнинг мақбараларини зиёрат айлаб, у кишининг ҳақларига хайрли дуолар қилдилар. Шундан сўнг Регистон майдонидаги қадимий мадрасалар томон йўл олишди. Улар бугун “Гўри Амир” мисол қатор қадамжоларни томоша қилиб, сафарларни Самарқанднинг юраги бўлган Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейида якунлайдилар.

Зиёратчилар учун барча қулайликларга эга бўлган меҳмонхона, зиёрат ишларига оид мутахассис ходимлар, юмшоқ ўринли автобуслар ҳамда ЁПХ ходимлари бириктирилган.

Ҳозиргина мазкур зиёратга масъул бўлган И.Достоновдан зиёрат юқори кайфиятда давом этаётгани, зиёратчиларнинг кайфияти аъло даражада эканлиги, хусусан,  бу ташкил этилган сафар умра зиёрати олдида турган фуқароларимиз учун беназир совға бўлгани, авф қарори асосида озодликка чиқарилган фуқароларимиз эса юртимизда амалга оширилган бу мисол эзгу ишлардан кўзлари қувнаб тургани ҳақида маълумот олдик.