Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кения Олий суди мактабларда рўмолга рухсат берди 

Кения Олий суди мактабларда рўмолга рухсат берди 

Кения Олий суди мактаб формаси ва ўқувчиларнинг рўмол ўрашига рухсат берилишини мактабларнинг ўзи мустақил тарзда белгилашига доир қарор қабул қилди.

BBC Swahili янгиликлар агентлигининг хабарига кўра, бу масалани кўриб чиқиш 2016 йилда кениянинг Исиоло туманидаги мактаб ота-оналар томонидан судга берилганидан кейин бошланган эди. Ўшанда черков ҳузуридаги мактаб рўмолини ечишни истамаган ўқувчиларни мактаб сафидан чиқазган эди.

Шу воқеадан кейин, Кениянинг апелляция суди томонидан ўқув муассасаларида рўмол ўрашга рухсат берилган эди. Лекин черков ҳам ўз навбатида Олий судга апелляция билан мурожаат қилди. Шундан сўнг, Олий суд қарор қабул қилишни мактабларнинг ихтиёрига топширди.

Олий суднинг қарори ижтимоий тармоқларда жўшқин тарзда муҳокама қилинмоқда. Кимдир суднинг қарорини қўллаб-қувватласа, кимлардир масалани ҳал қилишга Кения халқ таълими вазирлигининг аралашиши лозимлигини таъкидламоқда.