Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кексаларни эъзозлаш – халқимизнинг олий қадрияти

Кексаларни эъзозлаш – халқимизнинг олий қадрияти

Ҳар йили мамлакатимизда анъанавий тарзда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда аждодлар хотирасини қадрлаш, мамлакат тараққиёти ва юрт озодлиги йўлида жон фидо этган ота-боболаримиз руҳини шод этиш мақсадида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори том маънода бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг хотирасини ёд этиш, юртимиз файзи бўлиб юрган кексаларни эъзозлаш каби олийжаноб қадриятларимиз давомийлигини таъминлайди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат қиладилар: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилган бўларди”.

Эл-юрт манфаати йўлида фидокорона хизмат қилиб, кексалик гаштини кўраётган ота-боболаримиз меҳнатини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш улуғ ишлардандир.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Жомеъ”  масжиди имом хатиби ва масжид фаоллари тумандаги Навбахор ҚФЙ Кескен маҳалласида яшовчи 1925 йилда туғилган 92 ёшни қаршилаган Улуғ Ватан уруши қатнашчиси, мехнат фахрийси Узоқов Мухаммадрозиқ отанинг ҳолидан хабар олиб байрам совғаларини бердилар.  Узоқов Мухаммадрозиқ ота меҳмонлар ташрифидан беҳад ҳурсанд бўлганлигини  билдириб, Ватанимиз, ҳалқ дарди билан яшаб келаётган Муҳтарам  Юртбошимиз ҳамда масжид ходимлари хақларига дуои хайрлар қилди.

 

                                                                     Вилоят вакиллиги ахборот хизмати