Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Кексаларни қадрлаш ва аждодлар хотирасига ҳурмат

Кексаларни қадрлаш ва аждодлар хотирасига ҳурмат

Ўтганларни ёд этмоқ, борларни қадрига етмоқ биз фарзандларнинг бурчимиздир. Юртимизда 2002 йил «Қарияларни қадрлаш йили», 2015 йил «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилинганлигини ҳам савобли ва хайрли ишлардан бири деб қайд этиш ўринлидир.

Дарҳақиқат, ёши улуғ отахон-у онахонларни қадр этиш, уларнинг ҳурматини ўрнига қўйиш бизнинг узоқ асрлик урф-одатларимиз, анъаналаримиз, яшаш тарзимизнинг ажралмас бир бўлагига айланган. Биринчи навбатда кекса авлод вакилларига бўлган ғамхўрлик ва эътиборни кучайтиришга қаратилгандир.

Динимиз доимо инсонларни бир-бирига яхшилик қилишга буюради. Хусусан, гўдаклар, аёллар ва кексаларга кўпроқ эътибор қаратишга чақиради. Кексаларнинг борлиги улкан бахтдир. Уларнинг дуолари туфайли Аллоҳ бизларни турли офатлардан сақлайди

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Агар ораларингизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганда эди, бошингизга балолар оқиб келарди».

Шундай экан бизлар фахрийлар ёшларга тўғоноқ эмас – суянчиқ, рақиб эмас – устоз, бефарқ эмас – ҳамдард деб билишимиз ва бу миллий ғояларимизда яна ўз ифодасини топди.

Ёшингиз бир жойга борганда қилган меҳнатингиз қадр топиши катта бахт. Яратганга шукрки, халқимиз имон-эътиқодли. Меҳр-муҳаббат, оқибат ғурур, ифтихор қалбимиздан жой олган энг эзгу туйғулар. Улар бизга маънавий рағбат, куч-қувват, руҳий камолот бахш этади. Аммо шу эзгу туйғуларимизни юзага чиқаролмай, эътиқодимизни, миллий-диний қадриятларимизни ва ўзлигимизни йўқотиб қўйган даврларимиз ҳам кўп бўлган. Фақат истиқлолгина эътиқод меҳварига йўл очди, эзгу-туйғуларимизга қанот бағишлади.

Доно халқимиз инсон ғанимат дейди. Дарҳақиқат биз учун ота-боболаримиз, фахрийларимизнинг ҳаёти ҳам ғанимат. Қариялар қадр топган юртда меҳр-оқибат, қут-барака, тинчлик-хотиржамлик бўлади.

Маълумки, II-жаҳон уруши йилларида мамлакат бошига келган офатдан ҳеч бир ўлка, ҳеч шаҳар, вилоят ҳеч бир туман ва қишлоқ четда қолгани йўқ. Тўғри, жанглар бевосита бизнинг ўлкада бўлгани йўқ. Аммо унинг жароҳати етмаган хонадонлар бўлмаган. Ўша йилларда биргина Тошкент вилоятининг ўзидан 200 мингдан зиёд мард ўғлонлар қўлларига қурол олиб жангга кирган эдилар. Миллатимиз истиқлоли учун тарихда жонларини фидо қилган аждодларимиз, II-жаҳон уруши йилларида ва мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида шаҳид кетганлар.

Аллоҳ раҳматига олсин!

Пискент тумани бош имом-хатиби Зайнилобиддинхон Қудратов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan