Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кексаларга икром қилинди

Кексаларга икром қилинди

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:Мўйсафид мусулмонни, ғулувга кетмаган ва жафо қилмаган Қуръон ҳомилини(қорини) икром қилиш ҳамда одил султонни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир, дедилар” (Абу Довуд ҳасан санад ила ривоят қилган).

Ана шу суннатни жонлантириш мақсадида Оҳангарон туманидаги “Чил қори” жоме масжидида Телов қишлоғида истиқомат қилиб келаётган ёши улуғ намозхон, маҳалла фаоллари бўлган отахонлардан 11 нафарига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Уларга совға-саломлар, озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди ва табаррук ёшдаги мўйсафидларнинг дуолари олинди. Маҳаллада бидъатларни йўқотиш, оилавий келишмовчиликларнинг олдини олишда хизмат қилиб келаётган фаолларнинг хизматлари эътироф этилиб, ташаккурномалар билдирилди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир ёш кексани ёши учун икром қилса, Аллоҳ унга ҳам қарилик чоғида ёши учун икром қиладиган кишини муҳайё қилади”, дедилар” (Термизий ривоят қилган).

Масжидларимиз томонидан қилинаётган хайрли ишлар бардавом бўлишини, қилган савобли амалларига у дунёю бу дунёда улуғ даражотлар насиб қилишини тилаб қоламиз.