Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Кечиримли бўлиш

Кечиримли бўлиш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Аллоҳ таолога У зотнинг Ўзига муносиб ҳамду санолар бўлсин!

Расули акрам Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин!

Аллоҳ таоло бандаларини яратганда уларга жисмларини, руҳларини ато этиш билан бирга ҳавои нафсини ҳам қўшиб берган. Агар уни тўғри тарбия қила олмаса шу ҳавои нафси инсонни ҳар ҳолатларга солади. Бу иш эса анча машаққатли кечади. Аллоҳ таоло Ўзи буни билгани ҳолда бандаларининг хатога, камчиликларга йўл қўйишини, ожизликларини кечириб туради. Бу албатта Аллоҳ таолонинг бандаларига ўта меҳрибон ва кечиримли Зот эканлигидандир. Лекин бандалар ҳар қанча хато, гуноҳлар қилса ҳам Аллоҳ таоло кечираверади. Бироқ гуноҳдан сақланмаслик, ожизликни баҳона қилиш мумкин дегани эмас. Аллоҳ таоло Ўзининг «Афувв» исми сифати билан бандаларининг ҳам сифатланишини буюрган. Бу сифатдан насибадор бўлган киши ўзгаларнинг хато-камчиликларини кечиради. Уларга нисбатан адоват сақламайди, иложи борича тўғри тушунишга ҳаракат қилади. Шу ўринда «авф» ва «мағфират» тушунчалари ҳақида тўхталиб ўтсак. Авф — бу қилинган гуноҳни жазолашга қодир бўла туриб, кечириб юборишга айтилади. Мағфират эса — жазолашга қодир бўла туриб, кечириб, яна устига мукофотлашга, айтилар экан. Мағфират қилиш фақат Аллоҳ таолога хос бўлган сифатдир, чунки бу сифатга доир ишлар биз бандаларнинг қўлидан келмайди. Бизларнинг эса Аллоҳ таолонинг «Афувв» исми сифатидан насибадор бўлишга интилиб, атрофимиздаги инсонлардан содир бўлган хато-камчиликларни авф қилишимиз, айни гўзал фазилатлардан биридир. Аллоҳ таоло кечиримли бандаларини охиратда, уларнинг ҳалимликга, авфга интилганларининг гуноҳларини кечириб, мукофотига сазовор қилишини ваъда қилган. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг мағфиратига, раҳматига сазовор бўладиган бандаларидан бўлишга жидду жаҳд қилиш, ҳар бир мўъмин-мусулмон банданинг орзуси ва бурчи бўлмоғи даркор. Куни кеча давлатиимз раҳбарининг бевосита назорати остида амалга ошириб келинаётган «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи доирасида, бугун Сурия мамлакатининг жанговар ҳаракатлар давом этаётган қисмидан-ёт ғоялар таъсирига тушиб хорижга чиқиб кетган, бегона мамлакатда турмуш ўртоғи ёки ота-онасидан айрилиб қолган жами 98 нафар юртдошимиз, яъни 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ватанимизга қайтарилди. Болаларнинг 14 нафари чин етим эканлиги ва олиб келинган барча меҳрга ташна инсонларни соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилиб, барча зарур шароитлар билан таъминланишини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу эса сиз-у биз юртдошларимизга шахсан юртбошимиз нақадар имон-эътиқодда, авфда ва Аллоҳ таолонинг «Афувв» сифатидан насибадор эканлигида наъмуна эканлигини яна бир бора эътироф этиб, ўрнак олиб, доимо ҳақларида хайрли дуоларда бўлишимиз лозим.

Зеро, кечиримлилик жамиятнинг осойишта, фаровон ҳаёт кечиришида муҳим аҳамият касб этади.

Ангрен шаҳар «Қорабоғ»жоме масжиди

имом-ноиби Абдурашид қори Исмаилов

[carousel-horizontal-posts-content-slider]