Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Кардиожарроҳ муслима сунъий юрак яратиб нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди

Кардиожарроҳ муслима сунъий юрак яратиб нуфузли мукофотга лойиқ деб топилди

Асли турк миллатига мансуб бўлган муслима Дилак Гурсой тиббиёт соҳасидаги German Medical Award мукофотига лойиқ деб топилди. 43 ёшли муслиманинг маълумот беришича, German Medical Award Германия, Австрия ва Швейцариянинг шифохоналарига тиббиёт соҳасидаги илмий ютуқлари учун топширилади.

“Мен Германияда илк аёл-кардиожарроҳ сифатида ушбу мукофотга сазовор бўлдим. Бунга 2012 йилда сунъий юракни кўчириб ўтказиш бўйича бажарилган амалиёт ва шу соҳадаги ишларим лойиқ деб топилди”, – дейди Дилак.

Муслима кардиожарроҳнинг сўзларига кўра, у 10 йилдан бери сунъий юрак устида ишлар олиб боради ва ҳозирги кунга келиб унинг тадқиқоти якунланиш босқичида.