Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Мақолалар / Каъбанинг калити қаерда сақланади?

Каъбанинг калити қаерда сақланади?

Аллоҳ таоло айтади: “Мана шу Уй (каъба)нинг Парвардигорига ибодат қилсинлар! Зеро, (У Зот) уларни очликдан (қутқариб) таомлантирди ва хавф (хатар)дан хотиржам қилди”. (Қурайш сураси, 3-4оятлар).

Ер юзида Аллоҳга ибодат қилиш учун энг биринчи қурилган уй – бу улуғ, салобатли, муаззам Каъбадир. Барча ибодатлар Каъбага, яъни қиблага қарата қилинади. У барчамиз учун муқаддас ва суюкли, Ислом динининг ибтидоси бўлган маскандир. Бу шарафли жойда ўқилган намоз, бошқа ердагидан юз минг маротаба афзалроқдир. Унинг шарофатидан унга қараб туришнинг ўзи ҳам ибодат ҳисобланади. Пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг амри ила қурган ва унгача ҳам мавжуд бўлган уйдир.

Каъбаи шарифнинг соф олтиндан ишланган эшиги ердан чамаси  2 м 25 см баландликда жойлашган. Эни 190 см, баландлиги 310 см.ни ташкил қилиб, унда 35 см.ли темирдан ишланган қулф осилган.

Қадимдан Муқаддас уйни тоза, озода тутиш, ички ва ташқи таъмир, очиб-ёпиш, каъбапўшни алмаштириш каби вазифаларни бажариш учун шарафли расмий вазифа белгиланган бўлиб, даставвал Иброҳим алайҳиссалом ва унинг авлодлари зиммасида эди. Бу вазифа “Саддона” деб юритиларди. Макка фатҳидан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом Каъбани бут ва санамлардан тозаладилар ва замзам билан ювдилар. У Зотга Шайба авлодлари кўмаклашди. Шунда Набий алайҳиссалом ҳарамнинг калитларини Шайба ибн Усмон ибн Абу Толҳа ва унинг амакиси Усмон ибн Толҳага топшириб дедилар: “Толҳа фарзандлари уни абадий мерос бўлиб ўтадиган қилиб олинглар. Сизлардан уни золимдан бўлак ҳеч ким олмайди”. Ҳозирга қадар бу шарафли вазифани мазкур оила вакиллари бажариб келишмоқда.Шайба оиласида каъба ва Иброҳим а.с. мақоми калитлари сақланмоқда.

Шайба оиласи томонидан Каъбаи муаззамага кўрсатиладиган хизматлар:

  • Каъба зиёратчиларини кутиб олиш.
  • Йилида икки марта Шаъбон ва Зулҳижжа ойларида мушк, анбар, атир каби хушбўйликлар билан ювиш. Бу амал суннат бўлиб қолди.
  • Каъбаи муаззаманинг эшигини очиш ва беркитиш. Каъбанинг қулф-калити Сауд авлодлари замонидан буён ўзгармай келмоқда.

Зулҳижжа ойида каъбапўш алмаштирилади. Бу шарафли ишда ҳожилар ҳам иштирок этишади.
Аёллар Каъбаи муаззамага махсус кунларда, яъни, Зулҳижжа ойининг 9-кунида киритилади.

Абдуҳаким Боқиев тайёрлади