Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Йирик мусулмон мамлакатларидан бирида 1000та масжид тубдан ўзгартирилади. Қандай?

Йирик мусулмон мамлакатларидан бирида 1000та масжид тубдан ўзгартирилади. Қандай?

Эътиқод қилувчиларнинг асосий қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган мамлакатда яқин кунларда Аллоҳ таоло уйларининг “яшиллашуви”га гувоҳ бўлиш мумкин бўлади. Индонезияда мамлакат масжидларини юҳори даражада экологиялаштириш дастури йўлга қўйилди. Индонезия вице-президенти Юсуф Калла ташаббусига биноан амалга оширилаётган дастур доирасида масжидларда муқобил энергия олиш йўлларига ўтилади, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва чиқиндилар билан боғлиқ масалалар назорат остига олинади.

“Индонезиядаги аксарият мусулмонлар ҳукуматдан кўра кўпроқ диний соҳа вакилларининг гапларига қулоқ тутишади”, – дейди Индонезия уламолар кенгаши экология департаменти бошлиғи Хайю Прабово, хабар беради IslamNews Malaysian Digestга таянган ҳолда.

Прабовонинг фикрига кўра, экологиялаштиришни масжидлар орқали амалга тадбиқ қилиш – ҳукуматнинг жуда самарали ғоясидир. Индонезияда жами 800 мингдан ортиқ масжид мавжуд бўлиб, шулардан дастлабки энг йирик 1000таси “экологиялаштирилгандан” кейин, бу ташаббус мамлакат бўйлаб давом эттирилиши мақсад қилинган.