Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “ЙИЛ ИМОМИ – 2017” КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЙИЛ ИМОМИ – 2017” КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

2017 йилнинг 10 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги “Зангиота” жоме масжиди биносида “Йил имоми – 2017” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур танловда шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган 15 нафар имом-хатиблар иштирок этди.

Танлов якунига кўра Қибрай тумани “Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби Мирхамидов Обид Мирғофир ўғли  1-ўринни, Бўстонлиқ тумани “Хўжахонтўра” жоме масжиди имом-хатиби Алибаев Шавкат Сохибжонович 2-ўринни, Оҳангарон тумани “Абдуқаххор Махсум” жоме масжиди имом-хатиби Нусратуллаев Абдулбосит Нусратулла ўғли 3-ўринни эгаллади.

Ғолибимиз Мирхамидов Обид Мирғофир ўғлига республика босқичида муваффаққиятлар тилаб қоламиз.