Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланайлик

Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланайлик

Ҳар нарсанинг яхши ва ёмон томони бўлганидек охирги пайтда ижтимоий тармоқларнинг ҳам жиддий хатарлари кўпайди. Бунга сабаб айрим бузғунчи оқимларнинг интернетдаги ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланаётганлиги, ёшларни ўз домига тортаётгани, айрим сайтларда беҳаёлик каби аянчли иллатлар, баъзи турли фитналар, ёлғон маълумотлар берилаётганлиги бўлмоқда.

Шунинг учун ҳам биз ота-оналар, зиёли ва маърифатпарвар инсонлар бу нарсани долзарб муаммо деб билиб, эътибор қаратиб, ёшларни ана шундай хатарлардан огоҳ этишимиз керак.

Инсоннинг дўсту ёрлари шуғулланадиган нарсалари ҳаётига катта таъсир кўрсатади. Интернетда болаларимиз кимлар билан мулоқот қилмоқда, кимлар билан дўстлашмоқда – бунга эътибор қаратмоғимиз зарур. Чунки инсон саломатлиги учун сув ва неъматлар қанчалик мусаффо бўлишлиги зарур бўлса дунёқарашининг ҳам соғломлиги олаётган маълумот ва билимларининг маънбаларига боғлиқ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Яхши ҳамроҳ ва ёмон ҳамроҳнинг мисоли атир сотувчи ва темирга дам урувчи кабидир. Атир сотувчи ё сенга хушбўйлик суртиб қўяди ё ундан хушбўйлик сотиб оласан ё ундан келаётган хушбўй ҳиддан бахра оласан. Темирга дам урувчи эса ё кийимининг бир четини куйдириб қўйиши мумкин ё ундан келаётган қўланса ҳид димоғини ачитади». (Имом Муслим ривояти) деганлар. Бу нарсаларга бепарво бўлиш кўп муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Эркакка келган хатлар хотиннинг қўлига тушиб оилага путур етмоқда ёки эр хотиннинг бегона эркак билан ёзишмаларини топиб олиб, талоқ қўймоқда. Ҳали оила қурмаган ёшлар орасида ҳам ижтимоий тармоқларда турли ношарий алоқалар, ҳаёсизлик, зинонинг виртуал кўринишлари кузатилмоқдаки бу биз учун огоҳлантирувчи “қўнғироқ” бўлиши керак. Интернетдан фойдаланиш қоидаларига шариат қоидаларига риоя қилиб, зарурат миқдорига маълумот, сўраб ўрганиш мумкин. Лекин “электрон муҳаббат” алоқаларини ўрнатиш ҳаром.

Бекобод тумани Улуғбек жомъе масжиди

имом-хатиби Холбоев Хамроқул