Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ

Facebook, Microsoft, Twitter ва YouTube каби дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлар терроризмга қарши бирлашишди ва унга қарши кенг кўламли уруш эълон қилишди. Улар терроризмга қарши кураш бўйича Глобал интернет – форум ташкил этишмоқчи. Унинг мақсади террорислар ҳақида умумий маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, хавфли контентни аниқлаш бўйича янги усулларни ишлаб чиқиш ва қўллашдир.

Хусусан, бунинг учун терроризмни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни излаб топиш ва йўқ қилиш бўйича ишлар кучайтирилади. Бу ишда ижтимоий тармоқларнинг раҳбарлари бир – бирлари билан ўзаро фаол ҳамкорлик қиладилар, шу билан бирга, терроризмга қарши кураш соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва мутахассислар билан маълумот алмашадилар. Йирик ижтимоий тармоқларнинг бу қарорини БМТ ҳам маъқуллади.