Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ҳижоб туфайли таҳқирланган қизни бутун мамлакат қўллаб-қувватламоқда

Ҳижоб туфайли таҳқирланган қизни бутун мамлакат қўллаб-қувватламоқда

Юридик факультетнинг диплом топшириш маросимида ҳижоби туфайли камситилган нигериялик муслима мамлакат мусулмон раҳнамолари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Битирувчи Фирдавс Амасу рўмоли туфайли диплом топшириш маросимига қўйилмади. Шу муносабат билан Ислом масалалари бўйича Нигерия Олий кенгаши(NSCIA) Нигерия олий таълим муассасасининг юридик факультетини қонунга хилоф иш тутиш ва исломофобияни рағбатлантиришда айблади ва умуммиллат миқёсида норозилик акцияларини уюштиришга ваъда берди, шунингдек, бу масала юзасидан судга мурожаат қилишини ҳам таъкидлади.

“Кенгаш федерал ҳукуматдан Адлия вазирлиги кўмагида мамлакатда динлараро инқироз вужудга келмаслиги учун, юридик таълим ва Нигерия мактабларида тартиб ўрнатилишини таъминловчи кенгаш чақирилишини талаб қилади”, – дейилади ташкилотнинг мурожаатида, Sahara Reportersга таянган ҳолда келтиради IslamNews. Бунга жавобан, Нигерия парламенти вакиллари Адлия масалалари бўйича қўмитага ушбу воқеа юзасидан тафтиш ўтказиб, икки ҳафталик муддат ичида парламент олдида ҳисобот беришини топширдилар.