Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Июнь ойида Сомалида 1,7 миллион киши очликдан вафот этиши мумкин

Июнь ойида Сомалида 1,7 миллион киши очликдан вафот этиши мумкин

Сомалида 1,7 миллион инсон июнь ойига келиб кескин озиқ-овқат етишмаслиги муаммосига дуч келади. Бу 10 % ўсиш демакдир. Бу ҳақда БМТнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Сомалидаги очарчилик бевосита қурғоқчилик билан боғлиқ. “Сомалидаги ўта ночор, оч-нахор болаларнинг сони 954 минг нафарга етиши кутилмоқда, улардан 174 600 таси критик гуруҳга тушиб қолади”, – дейди Дюжаррик.

БМТнинг расмий вакили Сомалига лозим бўлган маблағнинг фақатгина 19 фоизи келиб тушганлигига эътибор қаратди, бу эса соғлиқни сақлаш, хусусан, гигиена ва тоза сувдан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг қисқаришига олиб келди, дея хабар беради Анадолу.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]