Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Истанбулдаги Боязид кутубхонаси дунёнинг энг чиройли замонавий кутубхоналари ўнталигида

Истанбулдаги Боязид кутубхонаси дунёнинг энг чиройли замонавий кутубхоналари ўнталигида

Сан-Франциско ва Лондонда нашр этиладиган Wired илмий-оммавий журнали Истанбулдаги Боязид давлат кутубхонасини энг чиройли замонавий кутубхоналар ичида тўртинчи ўринга қўйди. 

1884 йилда “Умум Усмонлилар кутубхонаси” номи билан асос солинган кутубхонанинг қайта тиклаш ва дизайн ишларини Tabanlıoğlu Mimarlık компанияси амалга оширди. Кутубхона китобхонларга миллионга яқин ҳужжатни таклиф этади, улардан ярми китоблардир. Кутубхона фондида 11120та қўлёзмалар сақланади, уларнинг ичида ўта ноёблари ҳам бор.

Wired журналининг рейтингида биринчи ўринни Даниядаги Dokk1 кутубхонаси эгаллади. Унинг майдони 30 минг квадрат метрни ташкил этади.

Иккинчи ўринда эса – Вермонт штатидаги(АҚШ) Лоуренс оммавий кутубхонаси. Учинчи ўринга – Чжен Юан шаҳридаги Янчжоу Хитой кутубхонаси лойиқ деб топилди. Бешинчи ўринда – Норвегиядаги Веннесла кутубхонаси, олтинчи ўринда – Будё Норвегия оммавий кутубхонаси. Еттинчи ўринни Чикаго(АҚШ) оммавий кутубхонаси эгаллади. Ўз фондида 400 мингдан ортиқ асарларни сақловчи Буюк Британиянинг Бирмингем кутубхонаси саккизинчи ўринга лойиқ деб топилди. Тўққизинчи ўринда эса – Галифакс марказий кутубхонаси (Янги Шотландия, Канада). Ўнталикнинг охирги ўринида – Монтерредаги(Мексика) Конарт кутубхонаси.