Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Истанбулдаги Аё София масжидида жума намози ўқилди

Истанбулдаги Аё София масжидида жума намози ўқилди

Бугун, 24 июль куни Истанбулдаги Аё София масжидида илк жума намози ўқилди.

Туркия Дин ишлари бошқармаси бошлиғи Али Эрбаш Истанбулдаги «Аё София» жоме масжидига уч нафар имом тайинлади. Бу ҳақда «Интерфакс» манбасига таяниб, аzon.uz сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу лавозимга Истамбул Университетининг Ислом ҳуқуқи профессори Меҳмет Боюнукалин, шунингдек бошқа Истанбул масжидларининг имомлари – Феррух Муштуэр ва Бунжамин Тўпчиўғли тайинланган.

Бундан ташқари, мусулмонларни намозга чақирадиган беш нафар муаззин ҳам тайинланган.

Маълумки, 10 июль куни Туркия Давлат Кенгаши «Аё София»ни музейга айлантириш тўғрисидаги 1934 йилдаги қарорини бекор қилди. Шундан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған музейни масжидга айлантириш ва у ерда мусулмон маросимларини ўтказиш тўғрисида буйруқ имзоланганини эълон қилди. Шунингдек, намозга Туркия президенти ва бир қатор мусулмон давлатлари раҳбарлари ҳам қатнашди. Жума намозида тахминан 1500 нафар киши иштирок этди. Ушбу муҳташам масжидда ҳозирча жума намози ўқиш кўзда тутилган.

«Аё София»нинг мусулмон оламига қайтгани чин бўлсин!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan