Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Истанбулда Helal EXPO кўргазмаси очилди

Истанбулда Helal EXPO кўргазмаси очилди

Истанбулда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг бешинчи Helal EXPO кўргазмаси ва Бутун дунё ҳалол саммити ўз фаолиятини бошлади, хабар беради “Анадолу”.

Кўргазма ва саммит Lütfi Kırdar кўргазмалар конгресс-марказида ўтказилмоқда.

Кўргазманинг очилиш маросимида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг табриги ўқиб эшиттирилди. .

Табрикда мусулмонларнинг ҳалол маҳсулотлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида, бу соҳада ишончли платформа ташкил этиш лозимлиги таъкидланади. Ҳалол маҳсулотларга сертификат берувчи ягона марказ ташкил этиш керак, дейилади ҳужжатда.

Helal EXPO кўргазмаси ва саммитидан кўзланган мақсад – ҳалол савдо – сотиқни ривожлантириш, янги технологиялар тақдимотини ўтказиш, янги бозорларга чиқиш. Табрикда, шунингдек, ушбу ўтказилаётган тадбирлар ҳалол секторнинг тараққий этишига кўмаклашади, деб умид билдирилган.

Саммит ва кўргазма 25 ноябрга қадар давом этади, унда 7500дан ортиқ иштирокчиларнинг қатнашиши назарда тутилган.