Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Ҳиссиёт. Тана. Фикрлар”

“Ҳиссиёт. Тана. Фикрлар”

Истанбулнинг энг гўзал галереяларидан бири, Усмонлилар империясининг собиқ сув омбори бўлмиш Таксим давлат санъат галереясида (Taksim Cumhuriyet Sanat Galerisi) “Ҳиссиёт. Тана. Фикрлар” номли кўргазма очилди. 13 давлатдан (Туркия, Россия, АҚШ, Саудия Арабистони, Канада, Австрия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Малайзия, Эрон, Австралия, Словения) ташриф буюрган 37 нафар рассомлар аёлларнинг олами, уларнинг фикр ва кечинмалари акс этган ўз асарларини намойиш этишмоқда. Аҳамиятлиси шундаки, асар муаллифларининг барчаси аёл рассомлардир.

Лойиҳа раҳбари – Мустақил санъат фонди директори – Хулия Язижининг сўзларига кўра, лойиҳа аёлларнинг жамиятдаги ўрни, роли ва уларнинг муаммоларига янгича нигоҳни кўрсатиш учун ташкил этилди.

“Замонавий оламда оналик” мавзусидаги Россиянинг 20 даражадаги совуғидаги, жанговар ҳаракатлар сабаб вайрон бўлган Суриядаги, ҳарбий тўқнашувлар давом этаётган Конгодаги, замонавийлик ва анъаналар ўртасида олтин ўрталикни топишга интилаётган Япониядаги, табиат билан ҳамоҳанг яшаётган Мўғилистондаги оналарнинг образлари инсонни ҳайратга солади.