Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Иссиқ билан курашишнинг антиқа усули

Иссиқ билан курашишнинг антиқа усули

Қатар кўчаларидаги асфальт ҳаворангга бўялмоқда. Мамлакатда йўлга ётқизилган асфальтни бошқа рангга бўяш бўйича тажриба давом этмоқда. Қатар Жамоат ишлари бўйича бош бошқармасининг бошлиғи Саад ал-Муханнадининг  РИА Новостига берган интервьюсида таъкидланишича, лойиҳанинг мақсади – ҳавонинг ҳароратини пасайтиришдир.

Қатар ҳукумати япон компанияси билан ҳамкорликда Доха кўчаларидаги асфальтни ҳаворангга бўямоқда, тахмин қилинишича ёрқин ранг камроқ қуёш нурларини ўзига тортади. Мутахассисларнинг айтишича, қора ранг ҳаво ҳароратини 15-20 градусгача кўтариб юбориши мумкин. Тажриба эгалари агар у муваффақиятли бўлса ва кутилган натижани берса, лойиҳани бутун мамлакат бўйлаб қўллашмоқчи. Асфальтни бошқа ёрқин рангларга бўяб кўриш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги кундузги ҳарорат йилнинг 6 ойи мобайнида 40 градусдан ошиқ бўлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan