Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИСРОИЛЛИК ОТА ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ҚИЗИНИ ЎЛДИРДИ

ИСРОИЛЛИК ОТА ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ҚИЗИНИ ЎЛДИРДИ

Исроилда Исломни қабул қилиш истагини билдирган вояга етмаган қизини ўлдирган ота устидан суд жараёни давом этмоқда.

17 ёшли Генриетта Карра Рамладаги ўз уйининг ошхонасидан мактаб битирув кечасидан кейинги куни ўлик ҳолда топилган.

Терговчиларнинг тахминига кўра,  қизнинг отаси 58 яшар Сами Карра қизининг мусулмон бўлиш истагига кўнмай, уни пичоқлаб ташлаган, дея хабар беради Sputnikга таянган ҳолда IslamNews.

Ўлимидан икки ҳафта олдин Генриетта уйдан қочиб кетади ва ҳозирда Исроил қамоқхонасида бўлган севгилиси, фаластинлик мусулмон йигитнинг онасининг уйига яширинади.

Қотилликдан икки кун илгари Исроил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакиллари юзага келган вазиятни муҳокама қилиш мақсадида қочоқни насроний – ота – онаси билан учраштиради. Лекин давлатнинг аралашуви ҳам қизни даҳшатли қисматдан сақлаб қола олмади – душманона кайфиятдаги ота ғазаб ҳолатида қизга уч марта пичоқ санчган, натижада Генриетта воқеа жойида вафот этган.