Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Исрофгарчиликка чек қўяйлик

Исрофгарчиликка чек қўяйлик

Дунёни яратувчиси Аллоҳ Таолодир. У Ўзи яратган ҳар бир жонзотга маълум бир ҳаёт йўлини белгилаб берган. Бутун борлиқни ҳам ўта аниқлик билан яратгандир. Инсон Аллоҳ яратган нарсаларни тафаккур қилар экан, унда бирорта ортиқча, кераксиз жиҳатни топа олмайди. Биз бунга ўз танамиздан ҳам мисол топсак бўлади. Масалан ортиқча овқат ейиш, кўп ухлаш, кўп гапириш, ҳаттоки кўп меҳнат қилиш ҳам бизни толиқтириб қўяди ва зарар етказади. Демак, керагидан ортиқча бўлган нарсалар биз учун машаққат ва ташвишдан бошқа нарса эмас экан. Шундай экан бу иллатдан қутулишга шошилишимиз керак. Сўз юритаётганимиз бу иллат динимизда “Исроф” деб номланади. Исрофгарчилик Аллоҳ ман қилган амаллардандир. Аллоҳ Таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Шунингдек, енглар ва ичинглар, (лекин) исроф қилмангизлар! Зеро, У исроф қилгувчиларни севмайди” (Аъроф сураси, 31-оят).

Одамлар ҳаётида исрофнинг турли хил кўринишлари мавжуд. Умр исрофи, молу-дунё исрофи ва табиий бойликлар исрофи кабилар. Масалан, биздан юқорида яшаётган қўшнимизни сувга зор бўлиб, сув ташиб яшаётганини кўриб турсакда, йиллар давомида бузилиб суви тўхтамаётган жўмрагимизни тузатишни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз ёки шу сув қиш кунларида кўчаларни музлатади ва одамлар йиқилиб жароҳат оладию, биз эса беписанд қараб тураверамиз. Бу ишимиз асл мусулмонликка зиддир. Бу динсизликдир. Бу ҳам исрофдир. Исроф эса бандани неъматлардан маҳрум қилувчидир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Иқтисод қилган кимса қамбағал бўлмас, маслаҳат қилган кимса пушаймон бўлмас”, деганлар.

Исрофгарчиликнинг яна бир тури – бу тўйларимиздаги ва аза билан боғлиқ маросимлардаги исрофгарчиликдир. Аслида, икки ёшни боғловчи амал никоҳдир. Тўй эса уларнинг эру-хотин эканлигининг эълонидир. Эълон эса кўп нарса талаб қилмайди. Шунингдек, таъзия ҳам динимизда уч кун деб кўрсатилган. Ундан кейин ўтказиладиган 7, 20, 40, йил оши ва марҳумнинг ҳайити каби амаллар шариатда буюрилмаган. Лекин афсуслар бўлсинки, бундай амаллар кўпайгандан кўпайиб бормоқда. Аслида эҳсон инсоннинг ўзидан бошланиши, ўзидан ортса яқинларига берилиши, улардан  ортса қўшниларга берилиши, улардан ҳам ортса бошқаларга берилиши лозим. Ўзи ночор аҳволда бўлган одамнинг эҳсонига савоб берилмайди. Аллоҳ Таоло каломида марҳамат қилади: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, ҳасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” ( Фурқон сураси, 67-оят).

“Қорабошбой” жоме масжиди имом-хатиби Иманов Иброҳим

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan