Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Исломофобнинг нияти чиппакка чиқди

Исломофобнинг нияти чиппакка чиқди

Американинг Флорида штати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари 69 яшар кишини масжидга қарши суиқасдда шубҳа қилиб, қўлга олди. ФХХнинг аниқланишича, асли Филиппиндан бўлган Бернандино Болатете Флорида шимолидаги Жексонвилда жойлашган Ислом марказига ҳужумни режалаштираётган экан, BBC Newsга таянган ҳолда хабар беради IslamNews.

Махсус хизмат вакиллари исломофобнинг жиноий ниятларидан ўз вақтида хабардор бўлдилар ва ёвуз ниятли кимса билан мулоқот ўрнатдилар. У билан алоқада бўлган агентни ўзининг ҳамфикри деб ўйлаб, масжид минорасига бешта қурол билан чиқиб, ҳужум қилмоқчилигини айтиб берди, унинг сўзларида қилмоқчи бўлган ишидан мамнунлик кайфияти сезилиб турарди.

Таъкидлаш жоизки, Болатете буйрак етишмовчилиги касаллиги билан хасталанган бўлиб, узоқ умр кўришига у қадар ишонч йўқ. Шунинг учун ҳам, ўзининг таъкидлашича, исломофоб ниятини амалга оширмоқчи бўлган. IslamNews Болатете иши бўйича суд жараёнларини кузатиб боришини маълум қилган.