Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИСЛОМНИНГ ЕВРОПАГА ТАЪСИРИ ҲАҚИДАГИ КЎРГАЗМА

ИСЛОМНИНГ ЕВРОПАГА ТАЪСИРИ ҲАҚИДАГИ КЎРГАЗМА

Белгияда Исломнинг Европага таъсири ҳақидаги кўргазма ўз ишини бошлади. Брюссел шаҳрида ташкил этилган кўргазманинг мақсади – Исломнинг Европа ривожидаги ўрнини намойиш қилишдан иборат. Кўргазмага “Islam. It’s Also Our History” (“Ислом. Бу бизнинг ҳам тарихимиз”) номи берилган бўлиб, у 2018 йилнинг 21 январига қадар давом этиши кўзда тутилган.

Унда Исломнинг Европадаги тарихига доир ўрта асрлар ва бугунги кунга оид экспонатлар кўргазмага қўйилган.

“Биз Ислом – Европа учун бегона эмаслигини, балки унинг 13 асрлик тарихга эга бўлган ажралмас бир бўлаги эканлигини намойиш этмоқчимиз”, – кўргазма муаллифларидан бири Изабель Бенуанинг сўзларини келтиради Gulf News.