Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “ИСЛОМНИ БУЗИБ КЎРСАТУВЧИ” КОМПЬЮТЕР ЎЙИНЛАРИ ТАҚИҚЛАНАДИ

“ИСЛОМНИ БУЗИБ КЎРСАТУВЧИ” КОМПЬЮТЕР ЎЙИНЛАРИ ТАҚИҚЛАНАДИ

Туркияда ўнлаб видеоўйинлар тақиқ остига тушди. Бунга сабаб уларнинг ислом қадриятларига зид эканлигидир. Хусусан, зўравонлик, гиёҳвандлик, порнографияни тарғиб қилиш, шунингдек, “ислом ҳақида нотўғри тушунча ҳосил бўлиши”га таъсир қиладиган ўйинлар “қора” рўйхатга тушади. Call of Duty, Counter-Strike, Bomb Gaza, Guitar Hero, Muslim Massacre ва Pacman каби бутун дунё интернет фойдаланувчилари орасида жуда машҳур бўлган ўйинлар тақиқлаб бўлинган.

Туркия Ёшлар ва спорт вазирлигининг фикрига кўра, бу ўйинлар қасддан исломофобияни тарқатиш ва ислом рамзи ва анъаналарини тахқирлашга хизмат қилмоқда: Call of Dutyнинг баъзи босқичларида ўйинчи террористларни мусулмон қиёфасида ўлдириши лозим, Guitar Hero III да эса: Legends of Rock қаҳрамонлари араб тилида ёзилган “Аллоҳ” сўзи устида сакрашади, Pacmanда “ниқобланган мусулмон аёллари” тимсолидан фойдаланилган.

“Ўйинларнинг мақсади – ислом тарзини нотўғри талқин қилишдир. Ушбу ўйинлардан исломофобияни тарқатиш қуроли сифатида фойдаланилмоқда”, – дея келтиради Таълим, маданият ва тадқиқотлар бўйича комиссия раиси Хузайфа Йилмазнинг сўзларини Newsweek.

Экспертларнинг хулосасига кўра, ҳозирги кунда дунёда 1 миллиардга яқин геймерлар(ўйинчи) бор.

 

[carousel-horizontal-posts-content-slider]