Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Исломга зид бўлган никоҳдан олдинги муносабатини намоён қилган талаба ўқишдан хайдалди

Исломга зид бўлган никоҳдан олдинги муносабатини намоён қилган талаба ўқишдан хайдалди

Мисрда “Ал-Азхар” университети талабаси бўлажак турмуш ўртоғи унга оила қуришни таклиф қилган видеони интернет тармоқларида намойиш этганлиги учун талабалар сафидан четлаштирилди. Эътирозларга сабаб бўлган видеода қизнинг оила қуришга розилигини эшитган йигит уни қучоқлаб, чирпирак қилиб айлантирган. Никоҳдан олдинги муносабат бўйича Ислом таълимотларига тўғри келмайдиган айнан мана шу саҳна қизнинг ўқишдан хайдалишига асос бўлди.

Ahram маҳаллий нашрининг ёзишича, ролик бошқа бир ўқув муассасаси худудида тасвирга олинган – куёв таҳсил оладиган “Ал-Мансур” университетида. Кадрда йигит тиз чўкиб қизга узук узатгани, розилигини эшитгач, уни даст кўтариб, айлантираётгани муҳрланган. Энг нуфузли Ислом университетларидан бири бўлган “Ал-Азхар”да талаба ўрнатилган қоидаларга мувофиқ ўқишдан четлатилганлиги маълум қилинди.

“Талаба жамият, Ал-Азхар ва университетнинг қадриятларига ҳурматсизлигини намоён этди”, – дея таъкидланди, хусусан, олий ўқув юрти матбуот анжуманида. Шунингдек, талаба ҳолат юзасидан юқори турувчи органга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилди.