Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / ИСЛОМ САВОЛЛАРИ УЧУН “ҚАЙНОҚ ТАРМОҚ”

ИСЛОМ САВОЛЛАРИ УЧУН “ҚАЙНОҚ ТАРМОҚ”

Қозоғистонда исломга доир саволлар учун “Қайноқ тармоқ” ишга туширилди. “114” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, динга оид масалаларни сўраш мумкин. Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирлигининг хабар беришича, “Қайноқ тармоқ 114” расмий сайти онлайн – маслаҳатни амалга оширади. Хизмат экспертлари исталган диний саволларга жавоб беришга, шунингдек, бузғунчи ғоялардан азият чекканларга руҳий кўмак кўрсатишга тайёр. Маслаҳатлар ҳам қозоқ, ҳам рус тилларида берилади. Бундан ташқари, сайтда давлатнинг диний соҳадаги сиёсати ҳақида маълумотлар, шу билан бирга, мақолалар, интервьюлар, диний муносабатлар тўғрисидаги экспертларнинг изоҳлари билан танишиш мумкин.