Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Ислом хаттотлигига доир кўргазма очилди

Ислом хаттотлигига доир кўргазма очилди

Франция пойтахти Париж шаҳрида “Иқро” номидаги ислом хаттотлиги кўргазмаси ўз ишини бошлади. Унда икки ҳуснихат усталари – Мустафо Жамил Эфе ва Сайид Аҳмад Бурсали – ўз ишларини намоён қилмоқдалар. Кўргазма Жозеф Бачамоннинг хусусий галереясида ўтказилмоқда. Ташриф буюрувчилар замонавий хаттотликнинг энг гўзал намуналари билан танишиш имконига эгалар.

Хаттот Мустафо Жамил Эфенинг таъкидлашича, бу санъат тури дунёнинг ҳеч бир чеккасида эътиборсиз қолмайди, у араб алифбосига асосланган бўлиб, бошқа мавжуд тиллардан ажралиб туради. Кўргазмада намойиш этилаётган хаттотлик намуналари замонавий руҳни акс эттирсада, унда мумтоз анъаналар сақланиб қолган.

Кўргазма ташкилотчилари ислом маданияти ва санъатини Парижда – дунё маданияти учун аҳамиятли бўлган шаҳарда – намойиш этиш жуда муҳим эканлигини таъкидладилар. Кўргазма 24 декабрга қадар давом этади.