Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фиқҳ ва фатволар / Ислом арконлари боби(«Ҳанафийлик далиллари» китоби)

Ислом арконлари боби(«Ҳанафийлик далиллари» китоби)

2 – ИСЛОМ АРКОНЛАРИ БОБИ

  • Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига бино қилинган: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир”, деб гувоҳлик бериш. Намозни қоим қилиш. Закотни бериш. Байтуллоҳни ҳаж қилиш. Рамазон рўзасини тутиш”, деб айтдилар”[1].

Имом Муслим ва Бухорий ривояти.  Нававийнинг “Шарҳи Муслим”ида: “Албатта, ушбу ҳадис динни англашдаги улуғ асл бўлиб, унга эътимод қилинади. Дарҳақиқат, ушбу ҳадисда Ислом арконлари жам қилинган. Аллоҳ билувчидир”, деб келтирилган[2].

 

3 –  КИМКИ МУВАҲҲИД ҲОЛАТИДА ВАФОТ ҚИЛСА ЖАННАТГА КИРИШИ БОБИ

  •  Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши шундай деган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимки Аллоҳдан ўзга биронта илоҳ йўқлигини билган ҳолатда вафот қилса, жаннатга киради”, деб айтдилар. Имом Муслим ривояти[3].
  • Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга бирон илоҳ йўқ, фақат ёлғиз унинг Ўзигина  бор. Гувоҳлик бераманки, албатта, Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир. Албатта, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, чўрисининг ўғли ва Унинг Марямга ташлаган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир. Албатта, жаннат ҳақдир. Дўзах ҳам ҳақдир”, деб айтса, Аллоҳ бу кимсани жаннатнинг хоҳлаган саккиз эшигининг биридан киргазади”, дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

[1]   Бухорий саҳиҳи Иймон китоби (7) да, Муслим  саҳиҳи Иймон китоби (19) да, Термизий сунани Иймон китоби (2534) да, Насоий сунани Иймон китоби (4915) да ривоят қилган.

[2]  Қаранг: имом Муслим саҳиҳига Нававий шарҳи: 1/179.

[3]   Муслим  саҳиҳи Иймон китоби (38) да, Ибн Ҳиббон саҳиҳи 1/430 (201) да, Ҳоким Мустадрак 1/143  (242), 1/502 (1297) да ривоят қилган.